Макрон иштирокидаги маросимда икки ҳарбий ҳушидан кетди
Франция Президенти Эммануэль Макрон Словакия раҳбари Петер Пеллегринини расмий кутиб олишга тайёрланаётган вақтда Елисей саройи олдида саф тортган икки ҳарбий ҳушидан кетди. Ҳодиса 11 ноябрь куни Париждаги тантанали маросим чоғида юз берди.
Видео лавҳада қўриқчилардан бири тўсатдан ерга йиқилгани, унинг ёнида турган Макрон эса воқеага эътибор қаратгани акс этган. Делегация аъзолари ҳушидан кетган ҳарбийларга ёрдам бериш учун улар томон шошилган.
Ушбу воқеа сабаб маросим қисқа муддатга тўхтатилди. Ҳарбийлар Словакия Президенти расмий ташрифи муносабати билан тузилган фахрий қоровул сафида эди.
Мусулмон Зиё, ЎзА