Ливан ва Исроил тинчлик музокараларини Римда давом эттиради
"Al Jazeera" телеканали хабар беришича, Ливан ва Исроил вакиллари низони тинч йўл билан ҳал этиш мақсадида 15–16 сентябрь кунлари Римда навбатдаги учрашувни ўтказади.
Унда томонлар Ливан армияси назорати остига ўтадиган янги “пилот ҳудудлар”ни ташкил этиш масаласини муҳокама қилишади.
Аввалги музокаралар “Ҳизбуллоҳ” гуруҳи томонидан уюштирилган қуролли фитна сабабли тўхтаб қолган эди. Жорий йил 4 сентябрь куни Исроил томони хайрихоҳлик белгиси сифатида ливанлик беш нафар шахсни озод этди ва бу икки томонлама мулоқотни қайта тиклашга замин яратди.
Ливан бош вазири Наваф Саламнинг таъкидлашича, ҳукумат Исроил қўшинларини мамлакатнинг барча ҳудудларидан тўлиқ олиб чиқиб кетиш ва жанубий аҳолининг ўз уйларига хавфсиз қайтишини таъминлаш учун музокаралар жараёнини қатъият билан давом эттиради.
Ф.Яхшибоева, ЎзА