Ким Элжун: “Курашни Олимпия ўйинларига киритиш энг улуғ мақсадимиз”
Халқимизнинг азалий қадрияти, ота-боболаримиздан мерос бўлиб келган халқ ўйини кураш мамлакатимиз мустақиллиги, давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасида спорт тури сифатида халқаро майдонда янги спорт тури сифатида довруқ қозонди. Унинг халқаро майдондаги ривожини таъминлаш, оммалаштириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда.
Қисқа фурсатда кураш янги спорт тури сифатида дунёнинг 130 дан зиёд давлатида тан олинди. Осиё ўйинлари тизимига киритилди. Африка, Осиё, Европа ва Америка қитъасининг кўплаб давлатларида кураш спорт тури бўйича ички чемпионатлар, халқаро турнирлар, семинарлар, ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилиши йўлга қўйилди. Бу, кураш спорти орқали тили, дини, қарашлари турфа бўлган минг-минглаб инсонлар ўртасида мулоқот йўлга қўйилишига, умумбашарий қадриятларга айланган миллий анъаналаримиз, сўзларимиз, ўзбекона иборалар жаҳон спорт терминологиясидан жой олишига зарур шарт-шароит яратди.
Жаҳонда футбол, бокс, каратэ, енгил атлетика, сузиш, волейбол каби спорт турлари қаторида янги кураш спорт тури, курашчилар оиласи пайдо бўлди. Бугун дунёда Халқаро кураш ассоциациясига аъзо мамлакатлардаги кураш федерациялари, уларда меҳнат қилаётган юзлаб кураш мутахассислари ҳалоллик тамойилларига асосланган ўзбек спорти – курашни ривожлантириш йўлида меҳнат қилмоқда, изланишлар олиб бормоқда.
Шундай инсонлардан бири, асли Жанубий кореялик, ҳозирда Халқаро кураш институти етакчи эксперти, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети профессори сифатида ишлаб келаётган Ким Элжун билан суҳбатимиз кураш бўйича ташкил этиб келинаётган халқаро мусобақа ва чемпионатлар, семинарлар хусусида бўлди.
Шунингдек, мулоқотимиз давомида Ким Элжун қандай қилиб ўзбек тилини ўргангани, кураш спорт турида ишлатиладиган ”Ҳалол”, “Ёнбош”, “Чала”, “Таъзим” “Гилам” каби ўзбекона сўзлар халқаро спорт атамалари қаторидан ўрин эгаллагани, уларнинг мазмун-моҳияти, курашни Олимпия ўйинларига киритиш жараёнлари каби бир қатор мавзулар ҳақида сўз юритилди.
<iframe width="650" height="420"
src="https://www.youtube.com/embed/-2vmBwEU_e4"
title="YouTube video player"
frameborder="0"
allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share"
allowfullscreen>
</iframe>Т.Рўзиев,
Н.Абдувоитов (видео),
А.Аҳмедов(монтаж),
ЎзА