Italpress: Мелони Марчинелле фожиаси хотирасини ёд этди
Италия Бош вазири Жоржа Мелони Марчинелле фожиаси Италия ва Европа халқлари хотирасида абадий сақланиб қолишини таъкидлади.
Қайд этилишича, у 1956 йилдаги Марчинелле фожиаси 70 йиллигига бағишланган “Marcinelle 1956-2026 – “The Europe of Work, Peoples and Dignity” тадбирига йўллаган видео мурожаатида шахтада ҳалок бўлган 262 ишчи, жумладан 136 нафар италияликни ёдга олди.
Мелони Марчинеллени хорижда меҳнат қилган миллионлаб италияликларнинг фидойилиги ва уларни қабул қилган мамлакатлар тараққиётига қўшган ҳиссаси рамзи, деб атади. Шунингдек, яқинда 8 август – “Меҳнатда ҳалок бўлганлар хотираси – Европа куни” деб эълон қилиниши таъкидланди. Италия ҳукумати мазкур ташаббусни қўллаб-қувватлаган.
Хабар ЎзА ва “Italpress” ахборот агентлиги ҳамкорлиги доирасида тайёрланди.
Д.Ҳакимов, ЎзА