Зеленский ва Трамп телефон орқали гаплашди
Украина ва АҚШ Президентлари Владимир Зеленский ва Дональд Трамп ўртасида муҳим телефон суҳбати бўлиб ўтди. Украина раҳбари таъкидлашича, суҳбат жуда сермазмун кечиб, томонлар кўплаб муҳим масалаларни муҳокама қилиб олган. Етакчилар Нью-Йоркда шахсан учрашишга ҳам келишиб олган. Ушбу учрашув дипломатик жараёнга янги суръат бағишлаши, мавжуд вазиятни сезиларли даражада ўзгартириши кутилмоқда.
Украина етакчиси АҚШ Президентининг махсус вакиллари Стивен Уиткофф ва Жаред Кушнернинг Киевга ташрифидан мамнунлик изҳор этди. Ушбу сафар давомида америкалик меҳмонлар асосий тафсилотни кўриб чиқиб, мамлакатдаги асл вазият билан бевосита танишган эдилар.
Зеленский тинчликка эришиш энг устувор вазифа эканини алоҳида таъкидлади. Ҳозир Америка жамоаси билан бирга кескинликни юмшатиш ҳамда энг муҳим йўналишлар ҳисобланган энергетика, озиқ-овқат соҳалари хавфсизлиги ва инсон ҳаёти муҳофазаси бўйича жиддий режа тузилмоқда. Шунингдек, Зеленский сенатор Линдси Грэм томонидан таклиф этилган қонун лойиҳасини имзолагани учун Трампга миннатдорлик билдирди. Ҳамманинг мақсади бир – тинчлик эканини қайд этиб, Украинага ёрдам бераётган барчага ташаккур айтди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА