Филиппинда бино қулаб тушди: қурбонлар бор
Филиппиннинг Анхелес шаҳрида қурилаётган 9 қаватли бинонинг қулаб тушиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди ва яна 17 киши вайроналар остида қолиб кетгани айтилмоқда. Қутқарувчилар ҳозиргача бетон уюмлари остидан 26 кишини соғ-саломат олиб чиқишга муваффақ бўлишди.
“Al Jazeera” нашри ёзишича, ҳалок бўлганлардан бири қўшни меҳмонхонада бўлган малайзиялик сайёҳ бўлиб, у бино бўлакларининг қулаши оқибатида вафот этган.
Қутқарув хизматининг билдиришича, қидирув ишлари жуда хавфли кечмоқда, чунки ҳар қандай нотўғри ҳаракат қолган бетон блокларни суриб юбориши ва одамларни баттар эзиб қўйиши мумкин. Шу сабабли, ҳозирча ишлар асосан қўл меҳнати ва махсус иссиқлик детекторлари ёрдамида олиб бориляпти.
Ф.Яхшибоева, ЎзА