Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасаларида аниқланган муаммолар таҳлили
Ўзбекистон Бадиий академиясида Бадиий академия тасарруфидаги таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ўтказилган режали текширув натижалари ҳамда бадиий таълим тизимида белгиланган вазифалар ижроси масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси бошқарма катта прокурори Ф.Темиров томонидан Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби ҳамда Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Бадиий таълим йўналишларида педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш марказида ўтказилган режали текширув натижалари юзасидан маълумот берилди.
Таъкидланганидек, текширув давомида амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш борасида бажарилган ишлар баробарида хато ва камчиликлар аниқланган. Улар юзасидан қонунчилик талабларига риоя этилишини янада кучайтириш, таълим муассасалари фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар билдирилди.

Текширув давомида қайд этилган масалалар юзасидан тизимли ишларни кучайтириш, таълим муассасаларида қонунчилик ҳужжатлари ижросини таъминлаш, масъулият ва ижро интизомини янада мустаҳкамлаш зарурлиги таъкидланди. Шу билан бирга, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш юзасидан масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Йиғилиш якунида бадиий таълим тизимида қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлаш, фаолият самарадорлигини ошириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда бу борадаги ташкилий ва амалий ишларни янада кучайтириш юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Гулноза Бобоева, ЎзА