Ёшлар билан мулоқот – келажак сари муҳим қадам
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва улар билан тизимли ишлаш бугунги куннинг долзарб ва муҳим вазифаси эканини давр кўрсатмоқда. Шу мақсадда Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси бошлиғи Б.Қутлимуратов ҳамда Адлия вазирлиги раҳбарияти иштирокида талаба ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувдан кўзланган мақсад ёшларда Ватанга муҳаббат ва уни ҳимоя қилиш туйғусини мустаҳкамлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамда божхона тизими ҳақидаги билимларини ошириш, уларни соҳага кенг жалб этишдан иборатдир.


Тадбирда талабаларга божхона тизимининг аҳамияти, унинг мамлакат иқтисодий хавфсизлигини таъминлашдаги ўрни ва фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилишдаги вазифалари ҳақида батафсил маълумот берилди. Қизиқиш билдирган ёшларга хизматга кириш тартиблари ҳам тушунтирилди. Бундан ташқари, талабаларнинг божхона органларида амалиёт ўташи, уларнинг инновацион ғоялари ва стартапларини қўллаб-қувватлаш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.