Ёшлар бандлигини таъминлаш – муҳим вазифа
Андижондаги “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида аҳоли, хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, Андижон, Асака, Олтинкўл туманлари ҳамда Андижон шаҳридаги таълим муассасалари раҳбарлари, маҳалла еттилиги аъзолари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Тадбирда вилоят раҳбари “Ипак йўли” эркин иқтисодий зонасида янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар, ишга туширилган лойиҳалар, эришилаётган натижалар ва муаммоларга тўхталиб, мазкур йўналишдаги ишларни изчил ва тизимли давом эттириш муҳим вазифа эканлигини алоҳида қайд этди.


Шунингдек, вилоятда фаолият юритаётган ишлаб чиқариш корхоналаридаги бўш иш ўринларини мунтазам таҳлил қилиб бориш, ишсиз фуқароларни ана шу ишларга жалб этиш, шу билан бирга, ёшларни бугунги кун талабига мос касб-ҳунарга ўқитиш орқали уларинг бандликни таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.
Ф. Убайдуллаев,З. Умрзоқов (сурат), ЎзА