Янги хизмат биноси фойдаланишга топширилди
Пойтахтимизнинг Янгиҳаёт туманида барча замонавий талабларга жавоб берадиган мудофаа ишлари бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондони, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, туман ҳокими ўринбосари, ҳарбий хизматчилар, нуронийлар, депутатлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда мудофаа тизимини янада ривожлантириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда мудофаа ишлари органлари фаолияти самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг рамзий қизил тасма кесилиб, бино расман фойдаланишга топширилди. Тадбир якунида меҳмонлар ва масъуллар бинода яратилган шарт-шароитлар, замонавий жиҳозлар ҳамда қулайликлар билан яқиндан танишди.


Г.Бобоева, ЎзА