Тошкентда дунё чавандозлари баҳси қизғин ўтди
Пойтахтимиздаги замонавий от спорти мажмуаси “Universal Horses Stable” майдонида от спортининг конкур баҳслари бўйича жаҳон кубоги финалининг 2-минтақавий саралаш босқичи қизғин ва муросасиз баҳсларга бой бўлди.
Мусобақанинг Гран-при CSI1*-W йўналишида чавандозлар 160 см. баландликдаги тўсиқлар бўйича ўзаро рақобатлашди. Унда россиялик Богдан Васковский “Condor” лақабли отида ғолиб бўлди. Шунингдек, россиялик Сергей Петров “NERO VAN’T PRINSENVELD” номли тулпорида кумуш, Ксения Хайрулина эса “ZWAROVSKI Z” отида бронза медаль билан тақдирланди.

Мазкур босқич пойтахтимизда от спорти, хусусан конкур йўналишини ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва маҳаллий спортчилар тажрибасини оширишда муҳим аҳамият касб этди.
Дарвоқе, жаҳон кубогининг минтақавий саралаш босқичи якунларига кўра ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 3 та бронза медалига сазовор бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА