Жаҳонгир Худойбердиев Бутунжаҳон таэквондо федерацияси рейтингида биринчи
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси апрель ойи якунларига кўра, ўзининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Қувонарлиси, ушбу жадвалдан мамлакатимиз таэквондочилари ҳам юқори ўринларни эгаллади.
Эркаклар ўртасида 74 килограммгача вазнда Нажмиддин Қосимҳожиев 199.40 балл билан жадвал пешқадамига айланган бўлса, аёллар орасида +73 кг.да Светлана Осипова 196.60 балл билан ўз вазнида иккинчи поғонадан жой олди.
Қуйида қолган таэквондочиларимизнинг янгиланган рейтингдаги ўрни билан танишасиз:
Эркаклар:
54 кг: 6. Жаҳонгир Худойбердиев (113.40);
58 кг: 22. Омонжон Отажонов (63.89), 40. Дилмуроджон Маъруфжонов (40.00), Ёсинбек Одилов (40.00) ва Асадбек Самандаров (40.00), 49. Камронбек Мансуров (38.61);
63 кг: 18. Назарали Назаров (62.56);
68 кг: 22. Диёрбек Тўхлибоев (75.89);
80 кг: 6. Жасурбек Жайсунов (113.45);
87 кг: 7. Шуҳрат Салаев (79.40), 13. Ёдгорбек Жўрабоев (54.96)
+87 кг: 7. Марат Мавлонов (126.26), 48. Алишер Пак (24.00).
Аёллар:
46 кг: 34. Мадина Шониёзова (32.10);
49 кг: 40. Лайло Ҳасанова (38.68);
53 кг: 27. Лайло Зайниддинова (44.69);
57 кг: 11. Мадина Мирабзалова (89.87);
62 кг: 25. Севинч Ҳайитова (41.82);
67 кг: 7. Озода Собиржонова (131.56), 37. Моҳидил Ўктамжонова (40.0), 49. Ирода Миртожиева (21.24).
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА