“Ташаббуслар марафони”га старт берилди
Ёшлар ишлари агентлиги томонидан Ёшлар ойлиги доирасида барча ҳудудларда “Ташаббуслар марафони”га старт берилди.
Тадбиркорлик, китобхонлик, волонтёрлик, хорижий тилларни оммалаштириш, маданият ва санъат, сунъий интеллект ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган марафон янги дўстлар ва кучли жамоа излаётган ёшлар учун креатив мулоқот майдони бўлиб хизмат қилади
Шунингдек, дастурлар давомида тажрибали мутахассислар ҳамда ижодкорлар билан яқиндан мулоқот қилиш, ҳамкорлик ўрнатиш имконияти яратилади.
Ушбу йирик марафон юртимизнинг сўлим масканлари, истироҳат боғлари ва диққатга сазовор жойларида ўтказилиши режалаштирилган.
Гулноза Бобоева,
ЎзА