Танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди (+видео)
“Дунё мамлакатлари” энциклопедик китоби асосида ташкил этилган танловнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маълумки, кўплаб инсонлар турли давлатлар ҳақида маълумот олишга интилади. Агар бу ҳақиқатда илмий жиҳатдан ёндашилган энциклопедик асар шаклида, ундаги ахборотлар ёрқин рангларда ифодаланган ва энг асосийси ҳатто чекка ҳудуддаги китобхон ҳам кутубхонага келиб ундан фойдаланиш имкониятига эга бўлса ундан-да кўпроқ ўзига жалб қилади.
Сўнгги йилларда аҳоли, айниқса ёшларни китобхонликка жалб қилиш бўйича олиб борилаётган тизимли ишлар йилдан-йилга ўзининг қамровини кенгайтирмоқда. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида журналист ва адиб, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) Лазиз Раҳматовнинг “Дунё мамлакатлари” энциклопедик китоби асосида ташкил этилган танловнинг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Шу ўринда, муаллифнинг узоқ йиллик изланишлари ва саъй-ҳаракатлари натижасида нашр қилинган "Дунё мамлакатлари" энциклопедик асари Мувофиқлаштирувчи Кенгаш кўмагида республикамиздаги 200 дан ортиқ ахборот-кутубхона муассасаларига етказиб берилишини алоҳида эътироф қилиш керак. Бу орқали ушбу ахборот-кутубхона муассасаларининг китоб фонди яна бир муҳим асар билан бойитилишига эришилди.
Китобхонликни тарғиб этиш йўлидаги бу каби танловлардаги халқаро миқёсидаги рағбатлантиришлар барча ёшдаги ўқувчи китобхонларни бирдек бирлаштирди. Танловнинг янги босқичларда янада кенгроқ миқёсида давом эттирилиши эса иштирокчилар томонидан янада қувонарли янгилик сифатида қабул қилинди. Биз ҳам ўз ўрнида танлов ғолибларини табриклаб, ташкилотчиларга масъулиятли вазифаларда омад тилаб қоламиз.
Батафсил
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/zY02CkEWLw4" title="Tanlov g`oliblarini taqdirlash marosimi bo`lib o`tdi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов