Сув полоси: Қозоғистонда Ўзбекистон жамоаси иккинчи ўринни эгаллади
Қозоғистоннинг Тараз шаҳрида 17 ёшгача ва ундан кичик ёшдаги спортчилар ўртасида сув полоси спорт тури бўйича ўтказилган халқаро турнирда мамлакатимиз вакиллари муваффақиятли қатнашди.
Қозоғистон ва Россиянинг олтита жамоаси билан кечган шиддатли баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ғалабага бўлган кучли иродасини намойиш этди.
Мусобақа давомида Ўзбекистон сув спорти жамоаси келажакдаги ғалабалар учун асос бўлиб хизмат қиладиган қимматли ўйин амалиётига эга бўлиш асносида 2-ўринни эгаллади.
Ўз навбатида Қозоғистоннинг Тараз вилояти жамоаси 1-ўринни, Остона шаҳри вакиллари 3-ўринни банд этди.
Тўлқин Рўзиев, ЎзА