Чавандозларимиз “Mini Masters” босқичида шоҳсупага кўтарилди
Москва вилоятидаги “Maxima Stables” от спорти мажмуасида 14–16 август кунлари от спортининг конкур йўналиши бўйича “Mini Masters” сериясининг навбатдаги босқичи бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ҳам иштирок этиб, мусобақанинг турли йўналишларида совринли ўринларни эгаллади.
Мусобақанинг 16 август куни ўтказилган якуний босқичида Хуршидбек Алимжонов 135 сантиметр баландликдаги тўсиқлардан сакраш дастурида “Champions League” лақабли от билан биринчи ўринни қўлга киритди.
Шунингдек, у “Chaloina” лақабли от билан 125 сантиметрлик маршрутда иккинчи, “Lavin” билан эса учинчи ўринни эгаллади.
Яна бир вакилимиз Мария Дущенко “California” лақабли от билан 105 сантиметр баландликдаги дастурда барча рақибларидан устун келиб, мусобақа ғолибига айланди.
Шу тариқа, Ўзбекистон вакиллари мусобақанинг мазкур босқичини бир олтин, икки кумуш ва бир бронза медаль билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА