Шаҳзода Гарри АҚШни Украина бўйича мажбуриятини бажаришга чақирди
Буюк Британия монархининг кенжа ўғли шаҳзода Гарри Киевга кутилмаган ташриф билан келди ва хавфсизлик форумида сўзга чиқди. У ўз нутқида АҚШни Украина олдидаги халқаро келишув бўйича мажбуриятини бажаришга чақирди.
Шаҳзода Гарри Украина “чидамлилиги ва етакчилиги” учун ҳурматга лойиқлиги, ҳозирги можаро Будапешт меморандумини бузиш билан бошланган “қасддан қилинган сиёсат” натижаси эканини таъкидлади.
Унинг айтишича, ядровий қуролдан воз кечиш эвазига Украинанинг ҳудудий яхлитлиги кафолатланган ушбу келишув “амалда эътиборсиз қолдирилган”.
– Бундай воқеалар халқаро хавфсизлик кафолатига ишончни камайтириши шубҳасиз, – деди юқори мартабали меҳмон. – Шу боис АҚШ меморандум кафилларидан бири сифатида етакчилик намойиш этиши шарт. Айни ёндашув Америка раҳбарияти томонидан “раҳм-шафқат кўрсатиш эмас, балки глобал хавфсизлик учун масъулият намойиши” бўлади.
С.Раҳимов, ЎзА