Қозоғистон йирик шамол электр станциясини ишга туширмоқда
Қарағанда вилоятида Қозоғистон ва Хитой ҳамкорлигида йирик энергетика лойиҳаси амалга оширилмоқда. Лойиҳа қуввати 500 МВтга тенг.
Бош вазир Олжас Бектенов Энергетика вазирлиги ва Қозоғистон-Хитой қўшма корхонаси “Karaganda Wind Power” ўртасидаги келишувни тасдиқловчи қарорни имзолади. Ҳужжатда лойиҳани ҳукуматлараро ҳамкорлик доирасида амалга ошириш шарти белгиланган.
Лойиҳага киритилган жами инвестиция тахминан 645 миллион долларни ташкил этадиган мазкур битим минтақавий экологик саммит доирасида имзоланди.
Бу ташаббус қўшни мамлакатнинг қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш ва энергия хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек яшил иқтисодиётга хорижий сармоя жалб этишга қаратилган кенг кўламли дастурининг бир қисми сифатида баҳоланмоқда.
С.Раҳимов, ЎзА