Қарздорлик учун автомашина аукционга чиқарилди
Бугунги кунда суд ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, кредиторларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мавжуд қарздорликларни қонуний тартибда ундириш Мажбурий ижро бюросининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Чимбой туманлараро судининг қарорига асосан қарздор “Q.M” фермер хўжалигидан акциядорлик-тижорат “Агробанк”нинг Кегейли филиали фойдасига 703.7 миллион сўм ундириш белгиланган.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздор фермер хўжалигига тегишли бўлган Volkswagen русумли автомашина аниқланиб, қонунчиликда белгиланган тартибда хатланди. Мазкур автотранспорт воситаси белгиланган тартибда баҳоланиб, қарздорликни қоплаш мақсадида электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилди.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири