Педагоглар малакасини баҳолаш — таълим сифатининг асосий мезони
Юртимизда таълим тизимини ислоҳ қилиш, уни халқаро стандартлар асосида ривожлантириш ҳамда ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бугун мактабгача, умумтаълим ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари иштирокида кимё фанидан малакa тоифа синовларига старт берилди.

Ушбу синов жараёнларида 214 минг нафардан ортиқ педагогнинг иштирок этиши кутилмоқда.
Мазкур синовлар педагогларнинг назарий билимлари, амалий кўникмалари ва замонавий таълим технологияларидан фойдаланиш даражасини баҳолаш имконини беради. Бу эса, ўз навбатида, дарс сифати ошиши ва ўқувчиларнинг билим даражаси юксалишига хизмат қилади.

Шунингдек, малакa тоифасини ошириш педагоглар учун нафақат касбий нуфуз, балки моддий рағбатлантириш имкониятларини ҳам яратади.
Қайд этиш жоиз, малакa тоифа синовлари замонавий ахборот технологиялари асосида ташкил этилмоқда.

Умуман олганда, малакa тоифа синовлари — таълим сифатини ошириш, малакали кадрлар захирасини шакллантириш ва келажак авлодга сифатли таълим бериш йўлидаги муҳим қадамлардан бири ҳисобланади.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА