Норинда хризантемалар гуллади
Наманган вилояти Норин туманидаги Хўжақўрғонча маҳалласида яшовчи Акиф Қудратуллаев етиштираётган хризантемалар ўзининг ранг-баранглиги ва нафислиги билан эътиборни тортади.
Оқ, сариқ, пушти ва бошқа рангларда очилган гуллар куз фаслига ўзгача кўрк бағишламоқда. Бир-биридан чиройли хризантемалар гулчиликка меҳр қўйган инсоннинг меҳнати ва парвариши самарасидир.
Хризантема кузда гуллайдиган манзарали ўсимликлардан бири бўлиб, ранглари ва гул шаклларининг хилма-хиллиги билан ажралиб туради. Уни етиштириш мунтазам парвариш, эътибор ва сабр-тоқат талаб этади.
[gallery-32336]
А. Қудратуллаев парваришлаётган гуллар ҳам ана шундай меҳнат маҳсули. Кузнинг салқин кунларида қийғос гуллаган хризантемалар атрофга файз бағишлаб, табиатнинг ранг-баранглигини намоён этмоқда.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА