Мўғулистоннинг “баят” зотли қўйлари Наманганга келтирилди
Ўзбекистон Президентининг шу йил 24-25 июнь кунлари Мўғулистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар доирасида, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳаларида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мақсадида мазкур давлатдан 100 минг бош “Баят” зотли қўйлар олиб келиниши кўзда тутилган.
Режага кўра, шу жониворларнинг 12,5 боши Наманган вилоятига келтирилади. Яқинда қўйларнинг дастлабки 730 бош наслли туркуми Уйчи туманига олиб келинди.



Туман ветеринария ва чорвачилик бўлими бошлиғи Валижон Болтабоевнинг қайд этишича, тез ўсувчи ва юқори вазн оладиган қўйлар парвариши билан ишлаб келган тадбиркорлик субъекти негизида ташкил этилган “Ахси чорва” МЧЖ шуғулланадиган бўлди. Бу субъект кластер усулида иш олиб бориб, оғирлиги 35-50 килограммгача етадиган ушбу қўйлар наслчилик-селекция ишлари асосида кўпайтирилади.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА.