Миллий қадриятлар тарғиб этилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган давлат техника университети ташаббуси билан ёшлар ўртасида миллий қадриятларга ҳурматни мустаҳкамлашга қаратилган “Миллий парад” лойиҳаси ташкил этилди.
Тадбир доирасида 1000 нафардан зиёд талаба-ёш миллий либосларда университет ҳудудидан “Афсоналар водийси” масканигача тантанали юриш қилди. Ушбу жараёнда миллий либосларнинг ўзига хос жиҳатлари кенг жамоатчиликка намойиш этилди. Парадда университет раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчиларнинг иштироки тадбирнинг маънавий аҳамиятини янада оширди.
“Миллий парад”нинг мантиқий давоми сифатида “Афсоналар водийси” боғи ҳудудида “Ўзбегим ёшлари” сайли ўтказилди. Унда талаба-ёшлар миллий қадриятларга бўлган ҳурматини намоён этди.
— Бугунги кунда миллий қадриятларни ёшлар онгига сингдириш муҳим аҳамият касб этмоқда, - дейди университет ректори, профессор Ойбек Эргашев. — Бундай ташаббуслар орқали тарихий меросимизни улуғлаш билан бирга, ёш авлодни миллий руҳда тарбиялашга эришамиз.
[gallery-28526]
Шунингдек, Янги Наманган тумани маданият бўлими хонандалари ижросида янграган куй-қўшиқлар иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир иштирокчиларда ёрқин таассуротлар қолдириб, миллий қадриятларга бўлган ҳурмат ва эътиборни янада мустаҳкамлади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА