Хивада “JETOUR X90 PLUS” автомашинаси хатланди
Мажбурий ижро бюроси Хоразм вилоят бошқармаси томонидан банклар фойдасига ундирув билан боғлиқ бўлган ижро ҳужжатлари ижроси таъминланиб келинмоқда.
Фуқаролик ишлари бўйича Урганч туманлараро судининг ижро варақасига асосан ундирувчи "Ҳамкорбанк" АТБ фойдасига қарздор С.Л.дан жами 270 млн. сўм кредит қарзини ундириш ва ундирувни гаровдаги автотранспорт воситасига қаратиш ҳақидаги ижро ҳужжати бошқарма иш юритувига келиб тушган.
Давлат ижрочилари томонидан ижро ҳужжати талабини ўз муддатида бажариши ҳақида қарздорга бир неча маротаба огоҳлантириш хати берилган ва тушунтириш ишлари олиб борилган.
Бироқ белгиланган муддатда қарздор томонидан кредит қарзи тўланмаганлиги сабабли, бошқарма ходимлари томонидан “JETOUR X90 PLUS” русумли автомашина рўйхатга олиниб, хатланди.
Эндиликда, кредит қарзи қайтарилмаса, автомашина аукцион орқали сотувга қўйилиши мумкин.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА мухбири