Фарғонада саримсоқпиёз плантациялари
Фарғона вилояти қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг экспорти 2025 йилда 400 млн.долларга етди. Бу йилги режа эса 500 млн.доллардан ошириш. Бунинг учун янги маҳсулот тури ва унинг бозорлари топиляпти.
Шу пайтгача асосан мева, қуритилган мева, сабзавотлардан карам, помидор экспорт асосини ташкил қилган эди. Энди улар қаторига қалампир ва саримсоқпиёз қўшилди.
Фарғона вилоятида 2026 йилнинг январь-апрель ойларида 215,6 тонна саримсоқпиёз хорижий мамлакатларга экспорт қилиниб, унинг қиймати 380,6 минг АҚШ долларига етди.
Саримсоқпиёз экспортининг кенгайиши маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва экспортёрларнинг ташқи бозорлардаги имкониятлари тобора ортиб бораётганидан далолат беради.
Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан экспорт ҳажми деярли 2 баробарга, яъни 174,3 тоннага кўпайиб, ушбу йўналишда барқарор ўсиш суръатлари қайд этилди. Бу эса вилоятнинг экспорт салоҳияти юксалиб бораётганини ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ошаётганини кўрсатади. Натижада Фарғонада янгидан саримсоқпиёз плантациялари барпо этилмоқда.
Ҳозирча саримсоқпиёз ва қалампирнинг катта қисми Хитойга, шарқий Осиё мамлакатларига экспорт қилиняпти.
Муҳаммаджон Обидов, ЎзА