Фарғонада “Беш ташаббус” олимпиадаси ғолиблари тақдирланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида “Беш ташаббус” олимпиадаси доирасида спортнинг футбол ва мини-футбол турлари бўйича ўтказилган “Давлат хавфсизлик хизмати кубоги” мусобақаларининг шаҳар босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Унда Фарғона шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Бердиқулов иштирок этиб, мусобақада ғолиб ва совриндор бўлган жамоалар ҳамда фаол ёшларнинг ютуқларини эътироф этиб, уларни тақдирлади.
[gallery-29890]
Таъкидланганидек, мусобақалар ёшларнинг спортга қизиқишини ошириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва жамоавийлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Шунингдек, “Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган “Ёшлар оқшоми” гала-концертида таниқли санъаткорлар иштирок этиб, йиғилганларга байрамона кайфият улашди.
Тадбир давомида Ёшлар ойлигига старт берилди. Ойлик доирасида ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, спорт, маданият ва маънавият йўналишларида турли тадбирлар ўтказиш режалаштирилган.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА