Электр энергияси фойдасига ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда
Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими томонидан электр энергияси ва бошқа коммунал тўловлар бўйича мавжуд қарздорликларни ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари жадал давом эттирилмоқда.
Хусусан, ишчи гуруҳ томонидан электр энергияси, табиий газ, сув ва бошқа коммунал тўловлар, солиқ қарздорлиги ҳамда маъмурий жарималар бўйича ижро ҳужжатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, рейдлар давомида қарздорлиги мавжуд бўлган автотранспорт воситалари аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда хатлов ва бошқа мажбурий ижро чоралари қўлланилмоқда.

Мазкур тадбирлар Мажбурий ижро бюроси Ёзёвон туман бўлими ҳамда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари ҳамкорлигида ташкил этилиб, қарздорликларни ўз вақтида ундириш ва ижро ҳужжатлари ижросини таъминлашга қаратилган.
Фуқаролар ва ташкилотларни ўз мажбуриятларини ўз вақтида бажаришга, мавжуд қарздорликларни ихтиёрий равишда бартараф этишга чақирамиз.
Ҳамроз Баёнов,ЎзА