Чим устида хоккейчи ёшлар Ўзбекистон кубоги учун баҳс олиб бормоқда
Пойтахтимиздаги “Олимпия шаҳарчаси” ўйин майдонида ҳамда Андижон шаҳридаги “Халқлар дўстлиги” ўйингоҳида чим устида хоккей бўйича U16 ёш тоифасида ўғил ва қиз болалар жамоалари ўртасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги баҳслари қизғин паллага кириб бормоқда.
Бугун, 7 август куни Тошкент ва Андижонда давом этаётган мусобақаларнинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади.
“Олимпия шаҳарчаси”даги қизлар жамоалари ўртасидаги мусобақаларда бугун Тошкент вилояти-2 – Наманган, Фарғона – Самарқанд, Сирдарё – Бухоро вилояти Хоразм – Тошкент вилояти-1 жамоалари рўбарў келади.
[gallery-30760]
Андижонда ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда эса Андижон-1 – Хоразм, Андижон-2 – Наманган-2, Тошкент вилояти – Навоий, Фарғона-2 – Наманган-1 жамоалари куч синашади.
Кеча Андижондаги “Халқлар дўстлиги” майдонидаги ўйинларда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Хоразм – Тошкент: 4-2, Андижон-2 – Навоий: 5-0, Наманган-1 – Наманган-2: 0-4, Фарғона -1 – Хоразм: 2-7, Наманган-2 – Тошкент вилояти: 4-2, Андижон-1 – Фарғона: 2-5.
Ёшлар ўртасида чим устида хоккей бўйича иқтидорли спортчиларни саралаш ҳамда уларнинг маҳоратини оширишга, терма жамоаларга муносиб захира тайёрлашга қаратилган мамлакат кубоги ўйинлари 8 августга қадар давом этади.
Т. Рўзиев, ЎзА