Чарм қўлқоп усталаримизни жиддий синов кутмоқда
Шу йил 30 мартдан 10 апрелгача Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида катталар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтади. Қитъамизнинг энг кучли терма жамоалари иштирокида ўтадиган чемпионатда икки терма жамоамиз ҳам ғолибликка асосий даъвогар сифатида баҳсларга киради.
Мазкур мусобақада эркаклар терма жамоамиз таркибидан Асилбек Жалилов (-50 кг.), Шаҳзод Музаффаров (-55 кг.), Абдураҳмон Маҳмуджонов (-60 кг.), Абдуллоҳ Мадаминов (-65 кг.), Ҳавасбек Асадуллаев (-70 кг.), Жавоҳир Абдураҳимов (-75 кг.), Фазлиддин Эркинбоев (-80 кг.), Жасурбек Йўлдошев (-85 кг.), Ҳалимжон Мамасолиев (-90 кг.) ва Арман Маханов (+90 кг.) жой олган.

Шунингдек, аёллар ўртасидаги беллашувларда Сабина Бобоқулова (-48 кг.), Гулсевар Ганиева (-51 кг.), Хуморабону Мамажонова (-54 кг.), Нигина Ўктамова (-57 кг.), Муштарийбону Мамажонова (-60 кг.), Феруза Абдуалимова (-65 кг.), Ойша Тоирова (-70 кг.), Азиза Зокирова (-75 кг.), Рухшона Парпиева (-80 кг.) ҳамда Олтиной Сотимбоева (+80 кг.) каби чарм қўлқоп усталаримиз рингга кўтарилади.

Asian Boxing ташкилоти томонидан ўтказилаётган мазкур мусобақанинг очилиш маросими 30 март куни бўлиб ўтади. Боксчилар 31 март ва 1 апрель кунлари саралаш босқичида, 2-5 апрелда чорак, 6-7 апрель куни эса ярим финалда жанг қилади. Мусобақанинг олтин медаллари учун жанглар 9-10 апрелда бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА