Ёшларнинг ўқишга интилиши тобора ортмоқда
Юртимиздаги қатор мактаблар битирувчи ёшлари олий таълим масканларига кириш бўйича юқори натижалар қайд этмоқда. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 36-сонли мактабнинг 25 нафар битирувчининг барчаси олий таълим муассасалари талабаси бўлди.
Сирдарё вилояти, Гулистон туман ихтисослаштирилган мактаб-интернатини 2025/2026 ўқув йилида таълим даргоҳини тамомлаган 35 нафар битирувчининг барчаси (100 фоиз) олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинди.

Сирдарё вилояти, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб Гулистон филиалининг 2026 йилги 19 нафар битирувчисининг барчаси талаба бўлди.
Шунингдек, Фарғона шаҳар 1-сон ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 2026 йилги 55 нафар битирувчисининг барчаси олий таълим муассасалари ўқишга киришди.

Буларнинг бари мамлакатимизда таълим сифатини ошириш, ёшларни олий таълим билан қамраб олиш борасидаги эзгу ташаббусларнинг амалий натижасидир.
Н.Усмонова, ЎзА