Ярмарка: Марғилон шоҳи матолари меҳмонларни ром этди
Пойтахтимизда Республика “Ҳунарманд” уюшмаси томонидан “Арт Базар” санъат ва ҳунармандчилик кўргазма-ярмаркаси бўлиб ўтди.
Кўргазмада Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидан келган ҳунармандлар ўзларининг қўл меҳнати маҳсулотларини намойиш қилди.

Тадбирда миллий керамика, ипак матолар, заргарлик буюмлари, дизайнерлик кийимлари, расмлар ва сувенирлар меҳмонлар эътиборини тортди.
Шунингдек, кўргазмада Марғилон шоҳи матолари ва адраслари, Шаҳрихоннинг машҳур дамашқий пичоқлари, Самарқанд усталарининг зардўзи ва патдўзи услубидаги либос ва уй-рўзғор буюмлари, Тошкент ва бухоролик заргарларнинг миллий услубдаги заргарлик маҳсулотлари ва бошқа кўплаб ажойиб миллий совға ва эсдалик буюмлари намойиш этилди.

Шу билан бирга, ташриф буюрувчилар учун каштачилик ва матога нақш тушириш бўйича маҳорат дарслари ҳам ташкил этилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА