Вилоят ҳокими ўқувчилар билан мулоқот ўтказди
Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги ўқув йилининг биринчи кунида Андижон шаҳридаги 13-умумтаълим мактабида бўлиб, 11-синф ўқувчилари билан мулоқот ўтказди.
Учрашувда вилоят раҳбари ўқувчиларни янги ўқув йили билан муборакбод этиб, мамлакатимизда ёшларнинг замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллаши, хорижий тилларни ўрганиши, ўз иқтидор ва салоҳиятларини юзага чиқаришлари учун яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида гапирди. Жумладан, бу борада Андижонда ҳам эътиборга молик ишлар олиб борилаётганлигини алоҳида таъкидлади.


Вилоят ҳокими битирувчиларнинг келажакдаги орзу-мақсадлари, қизиқишлари, касб танлаш борасидаги режалари билан қизиқди, шунингдек, уларнинг таклиф ва ташаббусларини тинглади. Очиқ, мазмунли ва қизғин руҳда ўтган учрашувда ўқувчилар таклиф ва ташаббусларини билдирди, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.
Ҳоким битирувчи ёшларнинг таълим шароитларини янада яхшилаш, лойиҳа ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.


Учрашув якунида вилоят ҳокими битирувчиларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилади ва яратиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланишга чақирди.
Фахриддин Убайдуллаев,
ЎзА мухбири