Туркия ва Қозоғистон ўртасида 13 та шартнома имзоланди
Остонада бўлиб ўтган Туркия ва Қозоғистон раҳбарлар ўртасидаги музокара ва Стратегик ҳамкорлик бўйича Олий даражадаги кенгашнинг олтинчи йиғилишидан сўнг икки давлат кўплаб ўзаро келишувларга эришди. Шунингдек, етакчилар “Туркия ва Қозоғистон ўртасида абадий дўстлик ва шериклик тўғрисида декларация”ни ҳам имзоладилар.
Шартномалар иқтисодий, инфратузилма ва энергетика масалаларини қамраб олди. Хусусан, "ТАВ Холдинг" иштирокида Олмаота халқаро аэропортига сармоя киритиш тўғрисидаги ҳужжат, "КазМунайГаз" ва Туркия нефть корпорацияси ўртасида нефть ва газ лойиҳалари ҳамда нефть конлари хизмати бўйича келишув кучга кирди.
Бундан ташқари томонлар учувчисиз учоқлар ишлаб чиқариш ва дронга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшма корхона ташкил этиш ҳоясини ҳам маъқулладилар.
Учрашувдан сўнг Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев Туркия раҳбари Режеп Таййип Эрдоғонга икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун "Хўжа Аҳмад Ясавий" орденини топширди.
С.Раҳимов, ЎзА