Туризм ривожига ҳисса қўшаётган соҳа вакиллари муносиб рағбатлантирилади
Мамлакатимиз етакчиси туризм соҳасини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшаётган фидойилар меҳнатини рағбатлантириш масаласига ҳам тўхталди.
Аввалроқ “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган туризм ходими” фахрий унвонини таъсис этиш ташаббуси илгари сурилган эди.
Маданий меросимизни тарғиб этиш, замонавий туристик объектлар барпо этиш ва соҳанинг халқаро нуфузини оширишга ҳисса қўшаётган мутахассисларни Мустақиллик байрами арафасида ушбу унвон билан тақдирлаш таклиф қилинди.
Тадбир якунида Президентимиз инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказиб, уларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини тинглади.
ЎзА