Сайёҳларга қулай тўлов хизматларини яратиш ва кўчма савдони ривожлантириш чоралари ҳам белгиланди
Ўзбекистонда “Apple pay” ва “Google pay” халқаро тўлов тизимлари ишга тушгани қайд этилди. Банкларга Хитой, Ҳиндистон ва Индонезия каби мамлакатларнинг тўлов тизимлари билан ҳам интеграцияни таъминлаш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, меҳмонхоналар, музейлар, театрлар, вокзаллар ва хиёбонлар атрофида сувенирлар, ичимликлар ҳамда тез тайёр таомлар сотиладиган кўчма савдо нуқталарини кўпайтириш таклиф этилди.
Ҳокимларга бир ойда бундай савдо нуқталари учун жойлар, ҳаракат йўналишлари, иш вақти ва ягона дизайн талабларини тасдиқлаш топширилди.
Тошкент шаҳри ва Самарқандда мингтадан, Бухоро ва Хоразмда 500 тадан, қолган ҳудудларда 200 тадан кўчма савдо нуқтасини ташкил этиш вазифаси белгиланди.
ЎзА