Трамп: Демократлар ғалабасидан кейин АҚШ фонд бозори 6 триллион доллар йўқотди
АҚШ Президенти Дональд Трамп мамлакат фонд бозоридаги жами акция қиймати 6 триллион доллардан кўпроқ камайишини демократларнинг оралиқ сайловдаги ғалабаси билан боғлади.
АзерТАЖ ёзишича, Трамп бу ҳақда ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган. Таъкидланишича, “Nasdaq” индекси 20 фоиз пасайган. Америка етакчиси нарх тушишида демократларни айблаб, рақобатчилари иқтисодий сиёсатини танқид қилган.
Эслатиб ўтамиз, оралиқ сайлов натижасига кўра, демократлар Конгресснинг ҳар икки палатасида кўпчилик ўрин олди. Янги Конгресс ваколати муддати 2027 йил январдан бошланади.
А.Маматов, ЎзА