ТМИИда ҳоким ва ёшлар учрашуви (+видео)
Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб келаётган ёшларга кўмаклашишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институти ҳам ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаётган илм даргоҳларидан бири ҳисобланади.
Институтда турли соҳаларда эришган ютуқлари билан юртимиз тараққиёти, унинг халқаро обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган талаба-ёшлар талайгина.
“Ёшлар куни” муносабати билан ташкил этилган тадбирда Яккасарой тумани ҳокими, Олий суд раиси ўринбосарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар вакиллари томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Дастлаб институтдаги замонавий ўқув шароитлари, иқтидорли талабалар томонидан тақдим этилган инновацион стартап лойиҳалари билан танишилди. Ҳоким ва ёшлар ўртасида бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ёшларнинг муаммоларига эътибор қаратилиб, уларнинг таклиф ва ғоялари тингланди.
500га яқин талаба иштирокидаги мазкур учрашувда таълим сифати, илмий тадқиқотлар, стартап ва тадбиркорлик лойиҳалари, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан таклиф-ташаббуслар билдирилди. Ҳар бир мурожаат атрофлича муҳокама қилиниб, тегишли масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Мутахассисларнинг қайд этишича, мазкур тадбир ёшларни иқтисодий соҳада қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий кўникмаларини ривожлантириш, шунингдек, жамиятимиз учун салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этади.
<iframe width="815" height="458" src="https://www.youtube.com/embed/7jtoVpcKxwk" title="TMIIda hokim va yoshlar uchrashuvi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Ойбек Давронов(видео), Анвархўжа Аҳмедов(монтаж), ЎзА