Бўстонлиқда Болалар ҳаракати сардорларининг анъанавий анжумани ўтказилди
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Ёшлар оромгоҳи”да Болалар ҳаракати сардорларининг “Анъанавий анжумани”якунланди. Ўзбекистон болалар ташкилоти томонидан ташкил этилган ушбу нуфузли тадбирда республикамизнинг барча ҳудудларидан келган 170 нафардан зиёд энг фаол ва ташаббускор ёш етакчилар жам бўлишди.
Уч кунлик дастур доирасида ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда уларда замонавий кўникмаларни шакллантиришга қаратилган қатор стратегик лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.
Хусусан, ёзги таътилни мазмунли ташкил этишга қаратилган “Ёз болалар ташкилоти билан”, маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватловчи “Маҳалла лойиҳалар офиси” дастурлари, “Галактикада бир кун” китоби ва “Сеҳрландия” мультфильми намойиши ҳамда “Узcомбинатор” асосчилари билан ҳамкорликда стартаплар яратиш бўйича амалий ўқув-семинарлар ўрин олган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/yHlPFlONwNA?si=RPmbhr-e5My_xqml" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, ЎзА