Термос ичида яширилган кўкнори бошоқлари фош этилди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармасининг “Айритом” чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган хорижлик ҳайдовчи кўкнори бошоғи гиёҳвандлик воситаси билан қўлга тушди.
Чегара божхона постида юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилганида кабинасининг салон қисмида жойлашган термос ичида чой суюқлигига аралаштирилган кўкнор бошоғи гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Заҳриқотил махсус электрон тарозида ўлчанганида ўрами билан бирга 324 грамм тош бости.


Ҳолат юзасидан божхона органлари терговга қадар текширув ишларини олиб бормоқда.
Жорий йилнинг ўтган даврида вилоят божхоначилари томонидан 28 ҳолатда 253 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситасининг мамлакатимизга ғайриқонуний кириб келишининг олдини олди.
Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири