TBC Uzbekistan Euromoney’нинг тўртта нуфузли мукофотига, жумладан, Марказий Осиёнинг энг яхши рақамли банки унвонига сазовор бўлди
Лондон фонд биржасида рўйхатга олинган TBC Bank Group таркибига кирувчи TBC Uzbekistan рақамли молиявий экотизими молия соҳасидаги дунёнинг энг нуфузли мукофотларидан бири - Euromoney Awards for Excellence мукофотининг тўртта номинациясида ғолиб бўлди.
30 йилдан ортиқ вақтдан буён ушбу мукофот самарадорлик, инновациялар ва мижозлар учун қиймат яратишда жаҳон стандартларини белгилаётган банкларни эътироф этиб келади. Ҳар йили Euromoney мукофотининг баҳолаш дастурида дунёнинг 125 мамлакатидан 700 дан ортиқ молиявий ташкилот иштирок этади.
Euromoney экспертлари TBC Uzbekistan’нинг диверсификацияланган ва кенгайиб бораётган маҳсулотлар портфелини (банк, кредит ва тўлов ечимлари, муддатли тўлов, суғурта, саёҳат ҳамда чипта харид қилиш хизматлари), шунингдек, мамлакатдаги кичик ва ўрта бизнес учун мўлжалланган илк тўлиқ рақамли банк ва кредит хизмати – TBC Biznes ҳамда Ўзбекистонда чакана савдони автоматлаштириш учун мўлжалланган BILLZ – SaaS платформасини алоҳида қайд этди.
TBC Uzbekistan’нинг сунъий интеллект стратегияси ҳам юқори баҳоланди. Компаниянинг ўз нутқ технологиялари ва ўзбек тилидаги катта тил моделлари (LLM) асосида яратилган сунъий интеллект ёрдамчиси – Лола экотизимнинг марказига айланмоқда. Бугунги кунда Лола мижозларни қўллаб-қувватлаш, савдо ва қарздорлик билан ишлаш жараёнларида ёрдам бермоқда. Келгусида эса у чакана ва корпоратив фойдаланувчиларни боғловчи платформага айланиб, улар ўртасидаги ҳамкорликни янада фаоллаштиради.
TBC Uzbekistan бош директори (CEO) Ника Курдиани: “2020 йилда фаолиятимизни бошлаганимиздан буён Марказий Осиёда молиявий хизматларни трансформация қилиш ва уларни янада оммалаштириш йўлида изчил ишлаяпмиз. Бозорда етакчи чакана маҳсулотлар қаторини яратдик, бизнес йўналишимизни жадал кенгайтирмоқдамиз ҳамда мижозлар тажрибасини тубдан ўзгартираётган сунъий интеллект ечимларини жорий этмоқдамиз. Euromoney мукофотлари - бу фаолиятимизга берилган юксак баҳо ва Ўзбекистонда рақамли банк хизматлари етакчисигина эмас, балки Марказий Осиёда инновацион технологиялар соҳасининг етакчи иштирокчисига айланганимизнинг тасдиғидир”.
Марказий Осиёнинг энг яхши рақамли банки унвонидан ташқари, TBC Uzbekistan Ўзбекистоннинг энг яхши рақамли банки, истеъмол кредитлаш ва кичик ҳамда ўрта бизнесга хизмат кўрсатиш йўналишларида ҳам етакчи деб топилди. Бу TBC’нинг бизнес ва жисмоний шахслар учун хизматларни уйғунлаштирган ҳамда уларнинг кундалик молиявий эҳтиёжлари учун қулай ечимларни таклиф этувчи универсал экотизим сифатидаги мавқеини намоён этади.
Реклама ҳуқуқи асосида
ЎзА