Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида (+видео)
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолияти қонун билан ва Конституция асосида тўлиқ давлат ҳимоясига олинган. Хусусий мулк дахлсиз, тадбиркорлар ўз фаолиятини эркин амалга оширади, давлат органлари эса уларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини кафолатлайди.
Президентимиз томонидан хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантиришга тўлиқ эркинлик бериш, бу борадаги барча тўсиқлар ва чеклашларни бартараф этиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилган. Бу масалалар амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотларида ҳам ўз аксини топмоқда.
Қонунчилигимизда тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш ва тўсқинлик қилиш ёки мулкдорлар ҳуқуқини бузганлик учун давлат, назорат ва ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар мансабдор шахсларининг қатъий жавобгарлиги белгилаб қўйилган. Шунингдек, қонунчилигимизда хусусий мулкни ҳимоя қилиш кафолатини кучайтириш, тадбиркорлик фаолиятини тартибга солувчи қонунларни янада либераллаштириш, тадбиркорлик фаолиятини рўйхатдан ўтказиш, рухсат бериш ва лицензиялаш билан боғлиқ таомилларни соддалаштириш кабиларда ўз аксини топмоқда.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов,ЎзА