Суриянинг собиқ бош муфтийси умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Сурия суд тизими Башар Асад ҳукмронлиги даврида мазҳаблар аро нафрат қўзғатиш ва лавозимини суистеъмол қилиш каби қатор жиноятларда айбдор деб топилган собиқ бош муфтий Аҳмад Бадриддин Ҳассунни сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди.
16 йилдан кўп вақт давомида энг юқори маънавий лавозимда ўтирган Ҳассун Асад билан жуда яқин эди. У янги ҳукумат томонидан судланган собиқ режим билан боғлиқ ўнинчи шахс бўлди.
С.Раҳимов, ЎзА