Спортчи-талабалар билан учрашув ўтказилди
Шу кунларда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида 2026–2027 ўқув йили учун “Биринчи курс мактаби” тадбирлари ўтказилмоқда.
Куни кеча Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига қабул қилинган янги талабалар учун мазкур тадбирлар доирасида “Ректор ва ёшлар учрашуви” бўлиб ўтди.
Ёш талабалар билан мулоқот жараёнида мамлакатимиз спорт таълимида юз бераётган ўзгаришлар, халқаро спорт мусобақаларда қўлга киритилаётган ютуқлар, шунингдек университет ҳаёти ва ички тартиб-қоидалари, ўқув жараёнининг имкониятлари хусусида сўз юритилди.

Савол-жавобларга бой тарзда кечган учрашувда таълим муассасасида ёшлар учун ташкил этилган турли тўгараклар, тил курслари, пазандачилик ва спорт гуруҳлари, одоб-ахлоқ қоидалари, кредит-модул тизими ҳамда ўқув ва дарс жараёнлари, талабалар учун яратилган имкониятлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда ташаббускор ёшлар мамлакатимиз таянчи, янги Ўзбекистоннинг эртаси эканлиги таъкидланиб, спортчи-талабаларга яратилаётган шарт-шароитлар, замонавий спорт мажмуалари Ватанимизнинг халқаро мусобақаларда Ўзбекистон байроғини янада сарбаланд этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир.
Т.Рўзиев, ЎзА