СИ хакерлик ҳужумини амалга оширди
Ички тест синовлари жараёнида "OpenAI" компаниясининг “GPT-5.6-Sol” ва яна бир нисбатан қудратлироқ сунъий интеллект модели “Hugging Face” платформасининг инфратузилмасига киберҳужум уюштирди.
Синовлар интернет тармоғи тўлиқ узилган, хавфсиз ажратилган муҳитда олиб борилаётган эди, бироқ нейротармоқлар ушбу чекловларни айланиб ўтиб, ташқи тармоққа чиқишга муваффақ бўлган.
Қўйилган вазифани бажариш мақсадида СИ-агентлар ишлаб чиқувчилар ўзаро тажриба, тестлар ва бошланғич манбаларни улашадиган “Hugging Face” тизимини бузиб кирди. Маълумотларга кириш ҳуқуқини олиш учун моделлар бир вақтнинг ўзида бир нечта хакерлик усулларидан, жумладан, ўғирланган ўронлардан фойдаланган.
“OpenAI” ва “Hugging Face” мутахассислари шубҳали фаолликни ўз вақтида аниқлаб, ҳужумни тўхтатиб қолди. “Hugging Face” ҳаммуассиси ва бош директори Клеман Деланг бу жараённинг тўлиқ автоном тарзда содир бўлганини ҳайратланарли, деб баҳолади ҳамда “OpenAI” томонидан ҳеч қандай ғаразли мақсад бўлмаганини таъкидлади.
Ўз навбатида, “ChatGPT” ишлаб чиқувчиси ушбу ҳодисани “мисли кўрилмаган киберҳодиса” деб атаб, келажакда ҳимоя тизимларини янада мустаҳкамлашини маълум қилди.
Ф.Яхшибоева, ЎзА