“Президент Олимпиадаси”га тайёргарлик масаласи кўриб чиқилди
Спорт вазирлигида “Президент Олимпиадаси” республика финал босқичи мусобақаларини юқори савияда ташкил этиш масалаларига бағишланган тақдимот ўтказилди.
Муҳокамалар жараёнида мусобақа дастурига киритилган спорт турлари, беллашувлар ўтказиладиган иншоотларнинг тайёргарлик ҳолати, иштирокчилар ва меҳмонларни жойлаштириш ҳамда мусобақаларни самарали ташкил этиш билан боғлиқ бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Тақдимот давомида спорт турлари бўйича финал мусобақаларини сифатли, шаффоф ва юқори савияда ташкил этиш, иштирокчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мусобақаларни ўтказиш жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда масъул ташкилотларнинг вазифалари таҳлил қилиниб, тайёргарликнинг барча йўналишлари бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Т.Рўзиев,
ЎзА