Тошкентда 5 та терма жамоа “IHF Nations Trophy” турнирида куч синашади
Эртага 13 октябрь куни Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси” ўйин спорт турлари мажмуасида гандбол бўйича “IHF Nations Trophy” халқаро мусобақаси бошланади.
Бугун, 12 октябрь куни мазкур турнирда иштирок этадиган жамоалар учун қуръа ташлаш маросими ҳамда техник қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

Ташланган қуръа натижаларига кўра, Ўзбекистон, Туркманистон, Қирғизистон, Покистон ва Тожикистон терма жамоалари қатнашаётган жамоаларнинг ўйин кунлари белгиланди.
Унга кўра, Ўзбекистон гандбол терма жамоаси илк ўйиннни 13 октябрь куни Тожикистон жамоасига қарши ўтказса, 14 октябрда ҳамюртларимиз Покистон, 16 октябь санасида Қирғизистон, 17 октябрь куни Туркманистон вакиллари билан тўқнаш келади.
Т. Рўзиев, ЎзА