"Президент Олимпиадаси": бадиий гимнастика бўйича дастлабки ғолиблар аниқланди
Пойтахтимизда бадиий гимнастика бўйича "Президент Олимпиадаси" мусобақаларининг саралаш босқичи давом этмоқда.
Мусобақаларнинг биринчи кунида ўтган саралаш босқичи якунларига кўра, яккалик дастуридаги кўпкураш баҳсларида Аиша Енина биринчи ўринни эгаллади. Чинара Таирова иккинчи, Султана Ашурова эса учинчи ўринни банд этди.
Гуруҳ машқларидаги кўпкураш баҳсларида Тошкент шаҳри жамоаси ғолиб бўлди. Жамоа таркибида Ясминабо́ну Фахриддинова, Алина Гафурова, Ясмина Алибекова, Дурдона Азимова, Шаҳинабону Жумабоева ва Сафия Усмонбекова иштирок этди.
Ўз таркибида Шаҳноза Хусенова, Динара Келдиёрова, Ҳамрогул Салимова, Шаҳноза Ўктамова, Фарзона Қаҳрамонова ва Самирабону Хайруллаев бўлган Бухоро вилояти жамоаси иккинчи ўриндан жой олди. Навоий вилояти вакиллари учинчи ўринга сазовор бўлди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, “Президент Олимпиадаси” мусобақалари ёш истеъдодларни аниқлаш, уларнинг спорт маҳоратини юксалтириш ҳамда иқтидорли спортчиларни саралаб олишда муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек, бундай мусобақалар ёшлар ўртасида жисмоний фаолликни ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва спортга бўлган қизиқишни кучайтиришга хизмат қилади.
Шу тариқа, “Президент Олимпиадаси”нинг бадиий гимнастика бўйича саралаш босқичида биринчи кун ғолиб ва совриндорлари номи маълум бўлди. Мусобақа 6 ноябрь кунига қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА