Пахтакорда хотин-қизлар учун психологик семинар ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Жиззах вилояти Пахтакор туманидаги Сувонобод маҳалласида истиқомат қилувчи хотин-қизлар учун “Бахтли аёл — бахтли оила” мавзусида семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази психологи Соҳиба Усмонова ҳамда туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ўтказилди. Унда маҳаллада соғлом ижтимоий-психологик муҳитни шакллантириш, хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, уларга психологик кўмак кўрсатиш масалаларига эътибор қаратилди.
[gallery-31053]
Семинар-тренинг давомида оилада соғлом психологик муҳитни шакллантириш, руҳий зўриқиш ва стресс ҳолатларини бошқариш, мулоқот маданиятини ривожлантириш, ўзаро ҳурмат ва ишончни мустаҳкамлаш, оилавий низоларнинг олдини олиш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Шунингдек, иштирокчиларга хотин-қизларга кўрсатилаётган манзилли ижтимоий хизматлар, “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари орқали тақдим этиладиган ёрдам турлари ва мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот берилди.
Очиқ мулоқот ва интерактив шаклда ўтказилган тренингда турли психологик машқлар бажарилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олди.
Жамшид ЁРБЕКОВ(сурат),ЎзА