Пара стол теннисчимиз Қозоғистонда муваффақиятга эришди
Қозоғистонда 30 га яқин мамлакатнинг 165 нафар пара стол теннисчилари баҳс олиб борган "World Para Future Aktobe 2026” халқаро мусобақасида ўзбекистонлик спортчи совриндорлар қаторидан ўрин эгаллади.
Халқаро турнирнинг 8-класс дастуридаги беллашувларда иштирок этган Суннатилло Муродуллаев саралаш баҳсларини муваффақиятли ўтказди.

Ярим финал ўйинларида хорватиялик Борна Зохил ва польшалик Матеуш Гловшикка йўл берган С.Муродуллаев бронза медали билан кифояланди.
Т. Рўзиев, ЎзА