Бадиий гимнастикачиларимиз Минск турнирида 2 та медалга сазовор бўлди
Беларусь пойтахти Минск шаҳрида бадиий гимнастика бўйича ўтказилган халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди.
16 та давлатнинг 230 нафарга яқин маҳоратли спортчилари иштирок этган баҳсларда Мумтозабону Исхоқзода, Эвелина Аталянц, Амалия Мамедова, Ясмина Мкртичева, Тамила Зиганшина, Юлия Валеватаядан иборат терма жамоамиз аъзолари кўпкураш дастурида кумуш медалга эга чиқди.
Шунингдек, айнан ушбу таркибдаги Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари гуруҳ машқларида бронза медалига сазовор бўлди.
Т.Рўзиев,
ЎзА